Ва алайкум ассалом.Қироатдаги хатонинг намозга қанчалик та'сир қилиши фиқҳ илмида о'рганилади. Шунга ко'ра, савол аслида фиқҳий савол ҳисобланади. Шу боис, саволни фиқҳий бо'лимларга, намоз бо'лимига берснгиз, то'г'ри бо'лади. Хусусан бу каби хилофли масалаларга катта устозлардан жавоб олган ма'қул. Аммо бу мавзуга қироат илми асосида ёндошилса, тажвид бо'йича баҳо бериладиган бо'лса, бир нутқ товушини бошқа нутқ товушидек қилиб айтиш хато ҳисобланади. Қироат дуруст бо'лиши учун товушларни лоақал бир-биридан аниқ ажратиб талаффуз қилиш лозим. Бироқ, бу даражадаги малака тиловат учун яраса-да, та'лим учун етарли эмас. Валлоҳу а'лам.