Ассалому алайкум! Шайҳ Ҳазратларининг Усулул фиқҳ деб номланган китоблари адашмасам оҳирги марта 2011 йилда нашрдан чиққан экан. Ҳозир бу китоб ҳеч қаерда сотувда қолмаган мен нашриётдан яна қачон нашр этилади деб сорасам билмимиз дейишмоқда.Сизлардан илтимосим сизлар нашриёт раҳбари Исмоил ака билан тез тез алоқада болиб турасизлар менимча, қачон яна қайта нашри бўлишини билиб берилар устозлар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ушбу китоб қайта нашр қилиниши режалаштирилган. Ҳозир навбатда бир нечта китоблар мавжуд шулар қаторида нашрга берилади ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!