Ассалому алайкум! Кифоя 2-қисм 14-бетдан иқтибос:
5.Ўсиш қиймат, далада боқиш ёки тижорат нияти ила бўлади. Бу жумладаги (қиймат)дан пул бирлиги, яъни қадимги тилла ва кумуш, хозирги қоғоз ва танга пуллар ила қилинган. Устозлар шу қиймат жумласини батафсил тушунтириб берсаларингиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тилло кумуш ва ҳозирги кундаги қоғоз ва танга пулларни “қиймат” сўзи билан ифода қилган экан. Маъно ўша, яъни кимда тилло-кумуш ёки қоғоз пуллар бўлса зиммасига закот ва қурбонлик вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!