Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ва ота она айтилган жойда ишлаш

16:29 / 16.09.2018 | Parviz | 2217
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ барчаларингиздан рози бўлсин. Сизларни бизларга етказган Аллоҳга хамду санолар бўлсин. Маслахатингизга жуда мухтожман. Мен Россияда холамнинг ўғлини қўлида ишлайман. Либос дўконида сотувчиман. Дўконда ношарий либослар хам сотилади. Бу ерга ота онамнинг розилиги учунгина келган эдим. Чунки ота онам буни жуда хохладилар. Бу касб шубхалироқ десам хам тушунишмади. Шуни деб уйимиз бир неча бор нотинч бўлди. Охир оқибат мен Россияга шу дўконга келишга рози бўлдим. Энди мусибат устига мусибат бўлгандек холамнинг ўғли намозимни ўз вақтида ўқишим учун қаршилик қилаябдилар. Хозирча яшириб фақатгина фарзини ўқиб олаябман. Лекин эрта индин билиб қўйиши аниқ. Энди мен нима қилай, еяётган луқмамнинг шубхали эканлигидан калбим бир оғриса, намозларим учун хам яна оғриябди? Бу жойдан кетай десам ота онамнинг розилигини хам олишим керак. Онамнинг соғлиги хам яхши эмас. Яна мени деб оғриб қолсачи. Бошим қотиб қолди Нима қилсам Аллоҳимни рози қилган бўламан?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Турган жойингиздан ҳеч кимга билдирмай солиҳ инсонларни топинг, улар билан боғланиб яхши иш топишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat