Ҳурматли Устоз, авваламбор сиз жаноби олийларини буюк кун Ийд ал-Адҳа айёми билан муборакбод этаман. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизга ва оила аъзоларингизга соглик-омонлик, бахт-саодат, барака ва офият берсин. Аллоҳ таборака ва таоло илмингизни янада зиёда қилсин. Амийн.Ҳурматли Устоз, ийд кунлари яъни, Ийд ал-Фитр ва Ийд ал-Адҳа кунлари муслималар ўз уйларида ҳайит намозларини якка ҳолатда ёки жамоа бўлиб ўқишлари жоизми? Умуман муслималар ушбу намозларни ўқишга буюрилганларми?Аллоҳ азза ва жалла сиздан рози бўлсин. Амийн.