Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликдаги улуш

19:32 / 08.08.2018 | Gayrat | 2164
Ассалому алайкум! Биз икки киши шерикчилик киламиз. Чет элдан хом ашёлар олиб келиб, сотиш билан шуғулланамиз. Хозирда вазият шуни талаб қилиб, учинчи шерикни қўшишга қарор қилдик. Учинчи шерик биз хар биримизнинг қанчадан улушимиз бўлса худди шунча пул қўшиши керак бўлади. Бу ердаги махсулотларни тан нархини чиқариб, сотилган молларни фойдаси билан хисоблаб умумий улушимизани чиқардик. Лекин яна бир махсулотга чет элга тўлаб қўйганмиз. Саволим шуки, шу чет элдан келаётган махсулотимизани келгандан кейинги тахминий фойдасини хисоблаб чиқаришимиз керакми ёки фақат тан нархини ўзиними? Агар фақат тан нархи бўладиган бўлса учинчи шерик у махсулотимиз етиб келиб, сотилгандан кейин ундан чиққан фойдага шерик бўладими ёки танига шерик бўладими? Агар фойдасигаям шерик бўлса унда у биздан кам пул тиккан бўлиб қолмидими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тан нархнинг ўзини ҳисоблайсизлар. Етиб келгач қанча хиссаси уники бўлса кўрадиган фойдаси ҳам ўшанча бўлади. Чет элдаги молни пулини сизлар тўлаган бўлсангиз ўз ҳиссасини сизлардан сотиб олсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat