Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин», дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Саъд, таомингни ҳалол қил, дуоси қабул бўладиган бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот билан қасамки, бир одам ҳаром луқмани қорнига ташласа, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди. Қайси банданинг гўшти ҳаромдан ва рибодан ўсса, унга дўзах муносибдир», дедилар. Мен шу дуони Анас ибн Молик сураганлиги хакида хадис укувдим тарихга кизикаман шунинг учун сурадим
– Ва алайкум ассалом! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу бу дуони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганликлари тўғрисиги ривоят ҳақида бизда маълумот йўқ. Валлоҳу аълам!