Ассалому алайкум! Уч болам бор, алхамдулиллаҳ. Болаларим ёшлик қилибми, ёки нима сабаб билмайман лекин доим жанжаллашишади, гап талашишади. Катта бўлганларида бир бирларига мехрсиз бўлиб қолишларидан қўрқаман. Илтимос, уларга қайси хадис ёки адабиётлардан насихат қилишимни маслахат беринг. Ака сингил, ака ука ўртасидаги мехр ва силаи раҳмни ошириш хақида бирор маслахат беринглар. Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бунинг энг яхши йўли саҳобалар, тобеъинларнинг ҳаётларидан воқеъаларни кўп-кўп айтиб беринг. Устозларимиз “Уларнинг воқеълари инсон иймонига қўрғон, иймонининг алангасига ўтин, ахлоқига зийнат бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!