Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойз эвазига бемор жўнатиш жоизми?

10:20 / 08.04.2019 | Миродил | 2139
Ассалому алайкум! Синфдошим поликлиникада шифокор. Ҳар хил хусусий клиникалардан вакил келиб уларга текшириш учун бемор юборишни ва бунинг эвазига бемор тўлаган пулдан фоиз ажратишни таклиф қилишаётган экан. Ҳатто баъзилари биз нархни оширмаймиз, ўз фойдамиздан бўлишамиз дейишибди. “Менимча бу вариант тўғри келса керак” десам, “у ердаги ускуналар эскирган, шифокори унча тажрибали эмас” деди. Ойлиги унча кўп бўлмагани учун аксарият шифокорлар ким кўпроқ тўласа ўшанга жўнатишмоқда. Бечора содда беморлар навбатда одам кўплигини кўриб “яхши жойга юборибсиз роса одами кўп” деб хурсанд ҳам бўлишяпти, лекин виждоним қийналади, Қандай йўл тутай дейди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бизга макр қилса биздан эмас” деганлар. Иймонини пулга сотмасинлар. Ҳақли бўлмаган арзони туриб қимматига, фойдалиги туриб фойдасиз текширувларга жўнатмасинлар. Беморнинг уларга бўлган ишончи омонат ҳисобланади. Улар бу омонатга яраша иш тутмасалар хоин ҳисобланишади. 

عن أبي سعيد عن النبي - صلى الله عليه وسلم - قال : لكل غادر لواء عند استه يوم القيامة . وفي رواية : لكل غادر لواء يوم القيامة يرفع له بقدر غدره ألا ولا غادر أعظم غدرا من أمير عامة . رواه مسلم  

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ҳар бир хиёнатчининг қиёмат куни орқа томонида байроғи бўлади. Бир ривоятда “Хиёнатчининг хиёнатига қараб унга байроқ кўтарилади. Оммага бошлиқ бўлганнинг хиёнатидан улканроқ хиёнатчи йўқдир” дедилар”. Муслим ривояти. 
Барча ўша байроқдан унинг қанчалар хоин бўлганини билиб оладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat