Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз! Сизга қарз масаласида савол билан мурожаат қилишга рухсат бергайсиз. 3-4 йил аввал айрим биродарларимиздан қарз олганмиз. Ҳали-ҳануз, оилавий мушкулотлар ва бошқа етишмовчиликлар сабабли топган пулимиз рўзғордан ортмаяпти. Қарз берганлар қарзларини қисташмайди, айримлари ҳатто унутиб ҳам юборган. Шундай пайтда нима қилиш керак? Жавобингиз учун ташаккур!
Салом ва дуолар билан ғойибона талабангиз Умиджон Турсинов. Наманган вилояти, Чуст шаҳри.
- Ва алайкум ассалом! Қарзларни тезроқ эгаларига қайтаришга ҳаракат қилиш керак.
Валлоҳу аълам.