Ассалому алайкум! Мен қурилиш қилганимда том ёпишим учун 33 та шифер етмай қолиб, дўстим ўзини қурилиши учун олиб қўйган 40 та шифердан 33 тасини олиб, қурилиш қилганингда шу 33 тани олиб бераман, дедим. Рози бўлди. Энди унинг қурилиши учун 52 та шифер кераклигини усталар ҳисоблашди. Мен дўстимнинг 33 та шиферини олиб бериб, устига етмаётган 12 та шиферни ҳам ёрдам тариқасида олиб беришимни, жаъми 45 та шифер беришимни, лекин бу фойда кўриши учунмас, мен унга ёрдам тариқасида қилаётганимни айтдим. Чунки у вақтлар қўлим қисқалик қилганида берган ёрдами учун, у ҳам қийналган вақтида ёрдам бермоқчиман. Бу ишимиз судхўрликка сабаб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Судхўрликка кирмайди. Бу қарзни чиройли адо қилишга киради. Албатта бошида шундай қилиб беришни шарт қилинмаган бўлса. Валлоҳу аълам!