Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, сайтдаги квас ҳақидаги бир қанча савол ва жавобларни ўқиб чиқдим. Мен кимё йўналишида олийгоҳда тахсил оламан. Олийгоҳдаги ўқитувчим ва ўзимнинг шахсий изланишларим ҳамда интернет маълумотлари орқали квас таркибида ўрта ҳисобда деярли барча квас турининг 100 грамида 1-2 грам алкаголь яъний этил спирти мавжуд экан. Кўпи маст қилувчи нарсанинг ози ҳам ҳаром – ҳукмига биноан ушбу маҳсулот ҳаром бўлмайдими? Аллоҳ таоло ушбу қилаётган ишларингизга кўплаб ажрлар ато қилсин.
Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Чунки бу маст қилувчи ичимлик эмас. Сиз айтган нарса Қуръонда ҳалоллиги зикр қилинган жуда кўп бошқа нарсалар таркибида ҳам бордир. Валлоҳу аълам!