Ассалому алайкум! Биз яшайдиган ерда қуёш бугун 5:03 да чиқиши белгиланган. Мен уйқумнинг қаттиқлиги боис 4:39 уйғонибман. Шундай вазиятда бомдод намозини ўткизиб юборган бўламанми ёки фарзини бўлсаям ўқишим лозим бўладими? Мен макруҳ вақтга тўғри келиб қолмасмикан деб ўқимадим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 5:03гача ўқиб олсангиз зиммангиздан вақтида ўқиган бўлиб адо бўлади. Валлоҳу аълам!