Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илгари қилган гуноҳлар

20:07 / 27.08.2018 | NosirAlimov | 2239
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илгари ман бировни ҳаққига ҳиёнат қилган бўлсам охиратда мени савобимга ўша шаҳсни ҳаққи бўлади, мен ўша шаҳсни ҳаққини бу дунёда адо қилай десам ўша одамни топиш ёки уни қанча ҳаққи менга ўтганини билмайман. Менга шу масалада ёрдам беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизни хаёлингизга келган нарсани Аллоҳнинг тавфиқи деб номланади. Бунга шукур қилинг ва ҳаққини адо қилишга қаттиқ ҳаракат қилинг. Аввало топишга бор кучингизни сарфлайсиз. Шунда ҳам тополмасангиз унинг номидан садақа қиласиз, қанчалигига келсак, гумоннинг ғолибини олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat