Ассалому алайкум! Мен жуда қийналяпман. Олдин бир инсон билан гаплашганман уйдагиларим унга эмас бошқага берамиз дедила севги дема дедила. Мен индамадим кейин нон синдирдила мен нима қилишни билмай қолдим негадир ҳаёлимга тўхтанглар ман тегмайман дейиш келмади тилимга, бу ҳам бир тақдирдир деб ўйладим аммо кунлар ўтиши билан гаплашган инсоним кўрашайлик севгимиз учун дейди ман билан қочиб кет дейди онам эса агар шунай қисанг мани она дема уйимга қайтиб келма дедилар, мен истихора намозини ҳам ўқидим кўнглим тўқ бўлмаяпти аммо қайси йўл осон бўлса яхши бўлса шуни танлаш керак экан менга онам танлаган йўл осон аммо кўрашмасам ўзим учун қийин бўлсачи деб ўйлаяпман чунки мен жавоб бераман у дунёда гаплашганимга тегишим керак бўлса қочиб кетиб бўлса ҳам унга турмушга чиқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша одам билан қилиб юрган шу муомалангиз шариатга зиддир. Ота-онангиз билан бамаслаҳат иш қилинг. Валлоҳу аълам!