Ассаламу алайкум! Бир кунда 5 маҳал намоз ўқийман. Агар бомдод намозини ўқиб бирор яқин инсоним ҳаққига бағишласам, кейин яна ўзим учун алоҳида бошидан бошлаб ўқисам бўладими? Қайта ўқилса ўзи ўқигани каби бўладими? Ўша инсоннинг ўқимаган қазо намозларини ўқисам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ўзгаларга нафл амалларнинг савоблари бағишланади. Фарзларнинг савобини бағишлаш, келмаган. Битта фарзни икки маротаба ўқилмайди. Ўзгаларнинг ўқимаган намозлари ҳақида шариатимиз каффоратни жорий қилган, топиб ўқинг. Валлоҳу аълам.