Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин

23:04 / 27.08.2018 | Ikrom | 5469
Ассалому алайкум! Эр хотин билан ётган пайтида эр аёлини авратига эр авратини солиб ётса эри авратидан хеч нима чиқмаса ғусл вожиб бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ғусл вожиб бўлади. Хатна қилинган жойининг ўзи ичкарига кирса бўлди. Маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўлади. Айни шу масала саҳобалар ўртасида ихтилофли эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Оиша онамиздан сўраттирганларида бир бор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрталарида шундай воқеъа бўлди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилдилар деб жавоб берганлар. Шундан кейин ҳазрати Умар ихтилофга барҳам бериб кимда шу иш содир бўлса ғусл қилиши вожиб деб фатво чиқарганлар. Бошқа саҳобалар ҳам шунга ижмо қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat