Ассаламуалайкум Шайх хазратлари "КИФОЙА"китобингизда жумҳури уламолар,жумладан 4 машаб фуқаҳолариҳам "бир лафз билан" айтилган "уч талоқ" учталоқ ҳисобланади.Бундай ҳолда эри-хотин ,қайта ярашиш имконига эга бо'лмайдилар дейишган.Яқинда Наманган масжид имоми 1 лафз билан учталоқсан деб уч марта айтиш керак шундагина уч талоқ тушади деб тушунтирдилар.Шу хусусида я'ни "бир лафз" билан айтиш деган ма'носини о'зингиз то'лиқ ма'лумот берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир лафз билан дегани, бир гапиришда дегани. Мисол учун эр хотинига, уч талоқсан, деса, бир лафз билан айтган бўлади.