Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмизикли гўдак ҳаққи

21:35 / 29.02.2016 | ergashboyev505 | 3744

Ассалому алайкум!  Ҳурматли ҳайьат аъзолари, фарзандим ҳозир 8 ойлик эмизикли, эрим яна ҳомиладор бўлишимни хоҳлаяптилар. Эмизикли гўдакни сутдан ажратишга кўнглим бўлмаяпти. Агар ажратсам унинг ҳаққи нима бўлади? Илтимос шу масалада ёрдам беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Икки йил тўлиқ эмизиш афзал, лекин фарз ёки вожиб эмас. عَنْ جُدَامَةَ بِنْتِ وَهْبٍ الْأَسَدِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ أَنْهَى عَنِ الْغِيلَةِ حَتَّى ذَكَرْتُ أَنَّ الرُّومَ وَفَارِسَ يَصْنَعُونَ ذَلِكَ فَلَا يَضُرُّ أَوْلَادَهُمْ. Жудома бинту Ваҳб ал-Асадийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Батаҳқиқ, эмизикли аёлга яқинлик қилишдан наҳий қилмоқчи бўлган эдим, лекин Рум ва Форслар буни қилишларини ва болаларига зарар етказмаслигини эслаб қолдим», дедилар». Шарҳ: Эмизикли аёл боласи туфайли заифлашиб, унинг кўпгина куч-қуввати боласига кетадиган бўлиб қолади. Шунинг учун ундай аёлга яқинлик қилиш болага зарар қилмасмикан, деган мулоҳазага олиб боради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда мана шу мулоҳаза бўлган экан. Лекин у зот бошқа халқларнинг тажрибасидан фойдаланиб, эмизикли аёлга яқинлик қилиш болага зарар етказмайди, деган хулосага келганлар ва уларга яқинлик қилишдан ман қилмаганлар. Уламоларимиз, «Шу билан бирга, барибир ундай аёлнинг ҳолини эътиборга олиб, оддий ҳолатдаги аёлга қилган муомаладан бошқача муомала қилиш керак бўлади, яъни, оддий ҳолатдагидан кўра оз яқинлик қилиш керак», дейдилар.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat