Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авабин намози

00:00 / 01.12.2010 | eski savollar | 2919
, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Авабин намозини о'қиб юрган одам жаҳаннамдан омонда бо'лиши ростми? Илтимос, агар вақтингиз бо'лса шу ҳақдаги ҳадисни айтсангиз. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фарз ва вожиб намозларни вақтида ўқиш ҳаммасидан афзал.Аввобийн намози.Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.Аллоҳ таоло «Исро» сурасида:«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят).Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat