Ассалому алайкум! Қўқондан Тошкентга доктирга бориш учун бомдод вақтида таксида ўғлим билан йўлга чиқдик. Таксида йўловчилар 3 киши бўлганлиги сабабли, таксичи бир магазинди олдидеги петакчада яна битта йўловчини кутиб бир ярим соат туриб қолди. Таксисчидан ўша атрофда номоз ўқийдигон жой борми диб сўрасек хозир метанга борамиз ўшетда номозизи ўқиб оласиз дийишди. Қарасам бомдод вақти ўтиб кетябди. Машинадан тушиб ўқий дисам ташқарида 8 тача эркак келган, мошинани олдига бориб ағдан бағдан ўтиб юриб йўловчилар билан гаплашишябди. Ўша вақтда мошинадан тушиб, ерда эркаклар олдида эгилиб номоз ўқишликни қалбим хохламади. Машинада ўқишга мажбур бўлдим. Шу холатда тўғри иш қилганманми? Номозим ўша холатда дуруст бўлганми?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри иш қилгансиз. Ўша машинада ўқиган намозингизни қайтадан қазосини ўқиб олинг. Машинада ўтириб ўқилган намозда икки фарз топилмайди. Бири қибла иккинчиси қиём. Валлоҳу аълам!