Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташлаб кетилган чақалоқ.

00:00 / 02.12.2010 | eski savollar | 2424
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Мени бир муаммо қийнамоқда. Яқинда касалҳонанинг чақалоқлар бо'лимида 45 кунлик чақалог'имни олиб ётдим озгина шамоллаши борлиги туфайли. Шу касалҳонага чақалоқ ташлаб кетилган экан {қизалоқ таҳминан 1 ойлик атрофида}. Буни ҳо'жайиним эшитиб чақалоқни уйга олиб кетамиз демоқда.О'зимизни 3 фарзандимиз бор.Қизалоқ анчагина қаровсиз ҳолда. Бу ҳолат бизнинг қишлоқ шароитида жуда кам учрайдиган ҳолат. Бунга оила а'золаримиз ҳаммаси рози.Ҳо'жайиним ким етимни бошини силаса жаннатда Расулуллоҳ САВ билан бирга бо'лади демоқда.Бу қизалоқни олиб о'з фарзандимиздек тарбия қилиб вояга етказдриш ниятида.Бу чақалоқни касалҳонада мен эмиздирганман. Шайҳ жаноблари биз маслаҳатингизга муҳтожмиз,сизнинг маслаҳатингизга қараб бу масалани ҳал қилмоқчимиз.Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуда ҳам савобли иш бўлади. Сиз эмизган бўлсангиз, эмузукли қизингиз бўлибди. Келажакда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Саводсиз одамларнинг гапларига эътибор берманглар. Қаровсиз қолган болаларни боқиш жуда ҳам савобли иш. Эрингизга минг ташаккур. Жуда ҳам яхши мусулмон эканлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat