Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгоҳида таҳсил оламан. Биз жудаям катта маълумотларни қисқа вақт ичида ўзлаштиришга мажбурмиз. Аллоҳ таолонинг биргина амри билан яратилган бандаси жасадининг тузилушини ва моҳиятини ўрганишга умрлар камлик қилади. Шу сабабдан мен китоблардан ўқиганимда уларнинг керакли жойларини рангли маркер, қалам, стиккерлар билан чизиб бўяйман. Конспект ўрнига фойдалироқ бўлиши учун ҳар хил рангли фломастер, ручкалар, стиккер, қалам ва қоғозлардан фойдаланиб интеллект карталар (минд мап) тузаман, тана аъзолари расмини чизаман. Сўнг узоқ муддатли хотирада сақлаш учун флеш карталар(бир томонига савол ва бир томонига жавоб ёзиладиган карточкалар) ёзаман ва албатта унда ҳам рангли карточка ва ручкалардан фойдаланаман. Бу мен учун жудаям қулай. Оддий конспект ёзсам ва одатдагидек варақлаб ўқигандан кўра. Энг асосийси ўзим ҳам мана шундай рангли констоварларга қизиқаман. Уларнинг ҳар хил рангли бўлиши мени қувонтиради. Мана шу қувонишим дунё матохига хирс қўйиш эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу илмга ҳаракат. Инсоннинг тўлиқ шаклини чизманг. Валлоҳу аълам!