Ассалому алайкум! Бир Отаҳон ёшлари 65 га кирган ҳали ҳам намоз ўқимайдилар, рўза тутадилар. Дин, мусурмонлар ҳақида гап кетса жаҳли чиқиб кетади, мусурмонлар қасамҳўр, домлалар ҳам кўпи ёлғончи ва ҳоказо.... Бир куни диний масала бўлгани учун баҳслашиб қолганимда. 1. Шунда улар Қурон ҳозирги замонавий тилда айтилганда консититутсия, одамлар ёмон йўлга кириб кетмаслиги учун ёзилган дедилар. (Қандай қилиб уларни Қурон Аллоҳнинг каломи ваҳий орқали ёзилганлигига ишонтирсам бўлади). 2. Ўзлари пенсиядалар намоз ўқимайдилар, вақтлари бемалол, уларни намоз бошлашлари учун нима йўл тутсам бўлади. Дуоларимда Аллоҳдан қалбларига мустаҳкам иймон беришини сўраяпман. Рамазон ойидан ташқари ойларда спиртли ичимликлар ҳам ичадилар. Бу вазиятда кўра туриб кўз юма олмайман. Шу инсон ибодатларда қоим бўлиши, динга нисбатан муносабатлари ижобий томонга ўзгариши учун нима амалий ҳаракатлар қилсам бўлади илтимос маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Ҳақларида дуо қилинг ва динни чиройли қилиб кўрсатиш учун барча ҳаракатларни қилинг. Валлоҳу аълам!