Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳга улфат бўлиш...

00:00 / 25.05.2012 | eski savollar | 2800
Сог'-саломатмисиз?Устоз, қийин ҳолатга тушиб қолдим. Илтимос, ташхис қо'йиб давосини айтсангиз.Устоз, мени икки нарса қийнайди. Алҳамдулиллаҳ, қолганлари ҳаммаси яхши. Бири, шахват; иккинчиси, уйқу.Шахватни енгиш учун базида ро'за тутяпман. Уйқуни енгиш учун эса ҳаракат қиляпман. Лекин менда шу яқин ойлар ичида бошқача ҳолат юзага келяпти.Масалан, гуноҳ ишдан кейин албатта тезда Аллоҳга тавба қилишга ҳаракат қиламан. Базида тавба шунақанги ҳолатда бо'ладики ҳаттоки ко'з ёш то'киб чин дилдан тавба қиламан. Ҳаттоки энди бу гуноҳларни қилмайман ва қилмасам ҳам керак дейдиган даражада. Лекин негадир тонгда ҳеч нарса бо'лмагандай бомдодга тура олмайман... Базида бу қасддан бо'лади, я'ни ҳаттоки аниқ уйқуга то'йган бо'лсам ҳам шайтон васвасасини енга олмайман. Балки бу гуноҳларга улфат б'либ қолгандирман. Чунки, ҳаттоки буни нафс қаттиқ туриб талаб қилмаса ҳам ко'п гуноҳ қилиб қо'йяпман. Лекин тезда тавба қиламан... Ва яна о'ша ҳолатлар такрорланади.Устоз, давоси нима буни?П.С. Узтоз, мен ҳозир юртдан йироқдаман. Китобларингизни о'қишни имкони ё'қ, афсус.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ушбу сайтдаги гапларни кўпроқ ўқиб туринг. Яқинда китобларни электрон нусхаларининг интернет орқали сотиш ҳам бошланиб қолар. Ўшанда иншааллоҳ олиб ўқийсиз. Сиз доимо “Астағфируллоҳ”ни айтиб юринг. Уйқуга эрта ётинг. Уйғониш чораларини кўринг. Ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ!

Топ рейтинг www.uz Openstat