Ассаламу алекум Устоз. Сизга бир қанча саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим. Базиларини қидириш хизматидан топа олмадим, агар такрор бўлса узр сўрайман. 1. Бизга малумки Аллоҳ Ўз Руҳидан инсониятга киргазган. Демак бизда Аллоҳимизнинг бир қисми мавжуд эканда деб айта оламизми яъни Аллоҳ доимо биз билан биргами? 2. Аллоҳ учун бирор инсонни севсангиз иккинчи томон ҳам сизни севиши шартми? Ёки сизни ўзингиз шуни хохласангизчи? 3. Аллоҳ учун севган инсонингизни уйига (гарчи у сизни танимаса ҳам) Аллоҳ учун меҳмон бўлиб бориш ҳозирги замонда қандай қаралади? 1 кун тунашга бориш ва шу баҳона у билан яқиндан танишиш ва тунлар Аллоҳ учун қандай амаллар қилиwини ко'риш истагичи. Суннатга кўра айтмоқчиман: Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман. Энди Сиз, мендан кўра молимга, жонимга ҳақлироқдирсиз. Ғариб муҳлисингиз! Жавоблар учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бу гап мутлақо нотўғри.2. Ўзи билади.3. Нотаниш одамникига қандай қилиб Аллоҳ учун борасиз?