Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиз узатиш

10:40 / 14.08.2016 | Sardor | 3149

Ассалому алайкум! «Учта қиз узатсанг жаннати бўласан» дeган гап бор. Шу гап тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَنْ كَانَ لَهُ ثَلَاثُ بَنَاتٍ، يُؤْوِيهِنَّ، وَيَكْفِيهِنَّ، وَيَرْحَمُهُنَّ، فَقَدْ وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ الْبَتَّةَ». فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ بَعْضِ الْقَوْمِ: وَثِنْتَيْنِ يَا رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم؟ قَالَ: «وَثِنْتَيْنِ». 

Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимнинг учта қизи бўлса, уларни бошпана билан таъминласа, моддий таъминотини қилса, уларга раҳм-шафқат кўрсатса, ана шу одамга албатта жаннат вожиб бўлади», дедилар.Шунда қавмнинг ичидан бир одам:«Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?» деди.«Иккита бўлса ҳам», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам фарзандларни, айниқса қиз фарзандларни яхши парвариш қилган, яхши тарбия берган, нафақасини ўрнига қўйган кишига жаннат ваъдаси борлигини таъкидлаб келмоқда. Бу ҳадиси шарифда аввалги иккала ҳадисдаги маънолар бирданига таъкидланмоқда. (“Ал-адаб ал-муфрад” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat