Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат суви

20:31 / 21.05.2016 | Ne`matillo | 2866

Ассалому алайкум! Ёмғир сувидан таҳорат олса бўладими? Олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

СУВЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

وَيَتَوَضَّأُ بِمَاءِ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ، وَإِنْ تَغَيَّرَ بِالْمُكْثِ، أَوِ اخْتَلَطَ بِهِ طَاهِرٌ، إِلَّا إِذَا أَخْرَجَهُ عَنْ طَبْعِ الْمَاءِ، أَوْ غَيَّرَهُ طَبْخًا، وَهُوَ مِمَّا لَا يُقْصَدُ بِهِ النَّظَافَةُ. وَإِنِ اخْتَلَطَ بِهِ نَجَسٌ، فَإِنْ كَانَ جَارِيًا أَوْ عَشْرًا فِي عَشْرٍ، لَا تَنْحَسِرُ أَرْضُهُ بِالْغَرْفِ: لَا يَنْجَسُ، إِلَّا إِذَا غَيَّرَ طَعْمَهُ أَوْ لَوْنَهُ أَوْ رِيحَهُ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ يَنْجُسُ. وَلَا بَأْسَ بِمَوْتِ مَائِيِّ الْمَوْلِدِ، وَلَا بِمَوْتِ مَا لَيْسَ لَهُ دَمٌ سَائِلٌ. وَلَا يَتَوَضَّأُ بِمَاءٍ اعْتُصِرَ مِنْ شَجَرٍ أَوْ ثَمَرٍ، وَلَا بِمَاءٍ اسْتُعْمِلَ لِقُرْبَةٍ أَوْ رَفْعِ حَدَثٍ

Осмон ва ер суви ила таҳорат қилинади, гарчи кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса ҳам. Аммо (аралашган нарса) уни сувлик табиатидан чиқарган ёки (қайнатиб) пишириш ила ўзгартирган бўлса, ўша нарсадан назофа (тозалик) қасд қилинган бўлмаса, (у билан таҳорат қилиб) бўлмайди. Агар унга нажас аралашган бўлса, оқар сув ёки ўнга ўн бўлиб, ҳовучлаб олганда ери очилиб қолмайдиган бўлса, у нажас бўлмайди. Аммо таъмини, рангини ёки ҳидини ўзгартирса, нажас бўлади. Лекин ундай (оқар сув ёки ўнга ўн бўлиб ҳовучлаб сув олинганда ери очилиб қолмайдиган) бўлмаса, нажас тушган сув ҳам нажасга айланади. Сувда туғиладиган ва оқар қони йўқ нарса (сувда) ўлиб қолса, ҳечқиси йўқ. Дарахт ёки мевадан сиқиб чиқарилган ва қурбатга ёки бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув ила таҳорат қилинмайди.

ТАҲОРАТГА ЯРАМАЙДИГАН СУВЛАР

Дарахт ёки мевадан сиқиб чиқарилган ва қурбатга ёки бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув ила таҳорат қилинмайди. Демак, уч хил сув билан таҳорат ва ғусл қилиб бўлмайди. 1. Дарахт (ўсимликлар) ёки мевадан сиқиб чиқарилган сув. Дарахт, турли ўсимликлар, мевалар, полиз махсулотларидан сиқиб чиқарилган сувнинг тўлақонли сув эмаслиги ҳаммага маълум. Мусаннифнинг «сиқиб чиқарилган» сўзидан сиқиб эмас, масалан, кесиб қўйилганда оқиб чиққан сувлар мустаснодир. 2. Қурбат учун ишлатилган сув. Бунда таҳорати бўла туриб, савоб учун яна таҳорат қилиш кўзда тутилган. 3. Бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув. Яъни таҳорат ва ғуслга ишлатилган сув.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat