- Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиганингизда бирор кишини ёнингизга қўйиб, кузатиб туришини айтинг. Шунда у нима қилганингизни сизга айтиб беради. Ростдан қолдиряпсизми ёки васвасами. Мабодо хаёлингизга бирор сажда қолиб кетдимикин деган фикр келса ўша вақт сажда қилиб, намозни келган жойидан давом эттириб кетаверинг ва охирида саждаи саҳв қилиб қўйинг. Валлоҳу аълам!