- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Чунки сизга намозни махфий ўқиш вожиб амал. Таълим учун вожибни тарк қилишингиз жоиз эмас. Мабодо шундай қилиб қўйсангиз зиммангизга саждаи саҳв вожиб бўлади. Олдин шу ҳолатда ўқиган намозларингиз камчилик билан адо бўлган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!