- Ва алайкум ассалом! Уйингиздан бир чиқишда 86км ни қасда қилиб чиқсангиз ва борган жойингизда энг ками 15 кеча-кундуз муқим бўлиб турмасангиз мусофир ҳисобланасиз. Шунда намозни қаср қилиб ўқийсиз. Фарзни тўхтаб қиём, қибла каби фарзларини адо қилиб ўқийсиз. Суннатларни хайдовчининг ёнида тўғир келган тарафга юзланиб ўқишингиз мумкин. Сиз ўз вақтида ўқинг. Мусофир ҳолатингизда фарз эмас, бир жойда энг ками 15 кеча-кундуз турадиган бўлсангиз жумага боришингиз вожиб. Азон айтишингиз суннат. Валлоҳу аълам!