Ассалому алайкум wр wб ҳурматли устоз Шайх ҳазратлари. Ижозат берсангиз сизга бир савол билан мурожаат этсам. Саволим қуйидагича: Намозда одатда бир ракатни о'зида нечта зам сура қилсак ҳам [у]"Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"[/у] ни ҳар бир зам сура олдидан қо'шиб айтаман. [у]"Кифоя"[/у] китобида зам сура олдидан [у]"Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"[/у] айтилмайди деб ёзилган. Зам сура олдидан "[у]Бисмиллаҳ...[/у]"ни айтиш жоизми, жоиз эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.