Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Казо ва каср намозлари

07:06 / 05.09.2013 | olamgir | 32776

Оллох рози бўлсин Сиздан, Сиз оркали барчамиздан. Ҳазрат, бундан икки йил бурун бир маърузада, киёмат куни ким намоздан эсон омон утса колганларидан хам, карами ва мархамати ила осон утади, маънода маъруза эшитувдим. Яъни, намозни казо килманглар, нободо казоси булса адо этинглар дейилганди. Шундан бери, икки йилдан буён кунига, уч кунлик казо намозини адо этиб келябман. Саволим шундан иборатки, хозирги кунда сафарда эдим, ниятни хар доимдек киламанми казога ёки масалан, ният килдим укилмаган пешин намозини турт ракат фарзини, икки ракат каср килиб укишга дейиладими? Сизга ва ёрдамчиларизга каттакон, РАХМАТ. ОЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН СИЗЛАРДАН ВА СИЗ ОРКАЛИ БИЗЛАРДАН ХАМ! ! !


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бирор узр ва зарурат юзасидан ўтказиб қўйилган намозларнинг қазоси қазо қилинган пайтдаги кўринишда ўқилади. Мусофир киши муқимлигида қазо қилган тўрт ракаатлик намозини тўрт ракаат қилиб, муқим киши сафардалигида қазо қилган қаср қилиб ўқиши керак бўлган намозини икки ракаат қилиб ўқийди. Қазо қилиш фарз намозида фарз, вожибда вожиб ва суннатда суннатдир. Қазо учун муайян вақт белгиланмаган. Намоз ўқиш макруҳ бўлган; қуёш чиқиш, завол ва қуёш ботар вақти бўлмиш уч вақтдан ташқари ҳамма вақт қазо намози учун вақт ҳисобланади. Чунки ўша уч вақтда намоз ўқиш ножоиздир. Бу каби маълумотлар “Ал - Баҳрур – рўиқ” асарида ҳам келган. (4/62).

http://www. fiqh. uz/dolzarb-mavzular/119-maqola. html

 

Намознинг қазоси «Қазо – адо кабидир» қоидасига кўра бажарилади. Намознинг қазосини ўқиётган киши уни ўз вақтида адо қилганда қандай ўқийдиган бўлса, худди шундай ўқийди. Шунга кўра, сафарда ўқимай қолдирган намозини – мусофир бўлсин, муқим бўлсин – қаср қилиб ўқийди. Худди шунингдек, ҳазарда – муқимликда қолдирган намозини сафарда қазо қилса ҳам, тўлиқ адо этади.  
Намознинг фақат фарзлари ва Витр вожиб намози қазо қилинади. Суннат намозлар қазо қилинмайди.

http://www. fiqh. uz/dolzarb-mavzular/sara-maqolalar/184-fatvo. html

Топ рейтинг www.uz Openstat