Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳим мени ҳидоят қилиб беш вақт намозни тўкис адо этишни муваффақ айлади. Саволим шундай эдики, мен ҳозирда 8 та сурани биламан, шу суралар билан намозимни адо этсам бир хиллик бўлиб қолмайдими? Намоз ўқиётганимда фикримни жамлай олмаяпман. Шунга нима қилсам бўлади? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бир хиллик бўлмайди. Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, намозга зам сура қилаётганингизда уларнинг маъноларини тадаббур қилиб ўқинг. Валлоҳу аълам!