Ассалому алайкум! Шифокор аёлман. Ёшим 31да. Ҳижобдаман ва намозларни ўз вақтида ўқийман. Онамларнинг очиқ, шим ва тор майкаларда бизникига келишларида хўжайнимлар олдиларида жуда ҳижолат бўламан. Лекин охирги марта бундай кийиниб келса бошқа келмаслигини айтдим. Жуда кўп қўнғироқлар қиладилар кечки пайт ҳаммамиз уйдалигимизда. Хўжайнимларга бу иш ёқмаслигини сездим. Шу қўнғироқларга жавоб бермасам ва онамни уйга келтирмасам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ишни сиз эмас эрингиз қилса шариатга зид бўлмайди. Валлоҳу аълам!