Ассалому алайкум! Устозлар, агар бир киши ёмон одатини ташлаш учун яна шу ишни қилсам фалонча эҳсон қиламан деб қасам ичсаю, ўша ишини яна қилиб қўйса, эҳсон берса кифоями ёки каффорат ҳам вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эҳсон қилиши кифоя. Бу ўша эҳсонни қилишга қасам ичгани учундир. Валлоҳу аълам!