Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илгирлар ҳақида

00:00 / 07.12.2010 | eski savollar | 20386
Ассалому Алайкум Хурматли Шайх Хазратлари. Сизга бермоқчи бўлган саволим хозирги кунда жуда долзарб хисобланган мавзулардан бири бўлган иссиқ-совуқ амаллар ва уларни олиб ташлаётган (ёки олиб ташлаяпман деб кўрсатаётган) одамлар тўғрисидадир.Тақдир тақозо билан Янгийўл шахридан унча узоқда бўлмаган шахарчалардан бирига бориб қолдим. У атрофларда ўзларини “Илгир” деб атовчи бир нечта одамлар яшар эканлар. Шундай одамларнинг бирининг хузурига бориб қолдим. У менинг бошимни, белимни, кўкрагимни ушлаб кўрдида, «ичинг иссиқ-совуқ аммаларга тўлиб кетибди» - деди ва бармоқларини оғзимдан томоғимгача тиқиб бирин кетин мазкур иссиқ-совуқ амалларни ола бошлади (улар Илгирнинг бармоқларига ёпишиб чиқди). Шу тариқа “Илгир” хола ичимдан саккиз дона амал олди ва “ичингда хали бунақа амаллар жуда кўп, менинг олдимга тўрт – беш кун қатнайсан” деди. Бир дона амални олиш нархи минг сўм экан. Ичимдан олинган амаллар нўхат катталигидаги ипдан тўқилган тугунлардан иборат эди ва уларни албатта оқаётгна дарёга улоқтириш лозим экан. “Илгирнинг” тушунтириб беришига кўра улар хар хил мақсадда қилинган экан: бахтсиз бўлишга, касал бўлишга, ишдан кетишга ва х.к. Янги ой чиққандан кейин эса амалларни одам ичига олиб келиб ташлаган жинлар, улар олиб ташланган тақдирда, уларни бошқатдан яна олиб келиб ташлашар экан ва шу тариқа хар ой бу “Илгирга” келиб уларни олдириш лозим бўлар экан. Мендан ташқари бу Илгир хузурига амал олдиришга хар хил ёшдаги яна чамаси қирқ – элликта одам бор эди. САВОЛ: Ўзларини Илгир деб атаётган одамлар ҳақиқатдан ҳам одамдарнинг ичидан иссиқ-совуқ амалларни ола биладиларми? Улар олдига бориб, хизматидан фойдаланиш жоизми? Ёки улар қилаётган иш кўзбўямачилик йўли билан одамлардан пул ундиришми (тахминан хисоблаб кўрсам у ерда камида қирқ киши бор экан. Илгир уларнинг хар биридан ўрта хисобда беш донадан амал олса икки юз дона амал олар экан. Хар бир олинган амал эса минг сўм, шунда хаммаси бўлиб ўрта хисобда кунига икки юз минг сўм. Ундан ташқари йигирма дона тухум олиб борсангиз, “Илгир” ичизга камроқ амал тушиши учун бу тузумларга қирқ минг сўм эвазига дам солиб берар экан). Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат айтиб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби ишларнинг барчаси фирибгарликдан иборат. Эътибор берсангиз, ўша сиз айтган қирқ – элликта одамнинг ҳаммасидан Илгир илиб оладиган нарса чиқаверади. Бирор кишини ичингда ҳеч нарса йўқ экан деб қайтармайди. Албатта, фирибгарлигини билиб қолган, уни шарманда қилмоқчи бўлганлар бундан мустасно. Бошқа ерлардан бу гап йўқ. Қаерда илгир бўлса, ўша ердаги одамларнинг ичига илиб олинадиган илму амал кириб қолаверади. Баъзи фирибгарлар қон олмоқдаман деб одамнинг елкасидан илму амални “чиқариб” олади. Учинчиси қўлини одамнинг оғзига солмай қусдириб олади. Ўша сиз айтган одамларнинг ҳаммаси қайси фирибни ўзлаштирганнинг олдига борса, ўша фирибгарнинг мутахассислиги бўйича бемор бўлиб чиқади.- Одамлар бу каби фирибларга учмасликлари керак. Бемор бўлсалар, табобат орқали даволанишлари лозим. Мен аввалроқ бир кишига ушбу мулоҳазаларни айтган эдим. У бир одам билан ўша сиз айтганга ўхшаш “Илгир”нинг олдига кириб, разм солиб турибди. Аввалги бемор чиқиб, иккинчиси кириб, уни ҳам “даволаганда” ҳамма нарса пойлаб турган одамга аён бўлибди.- Бу каби хурофотлардан кишилар, холос бўлишлари керак. уларнинг алдовларига учмасликлари лозим. Ақлни ишлатишлари лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat