Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрдаги савол-жавоб?

12:30 / 29.07.2020 | Ziyodbek Akhmadjonov | 2741

Ассалому алайкум! Инсон бу дунёни тарк этганидан кейин албатта қабрга қўйилади. Кўпинча намоз вақтлари орқасида ёки баъзи бир жойларда "Қабрдаги савол жавоблар деб" бир қанча савол-жавоблар қўйилган шуни ёд олинг маъносида. Шу ишни қандай деб этиқод қилишимиз керак? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي جَنَازَةِ رَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ، فَانْتَهَيْنَا إِلَى الْقَبْرِ وَلَمَّا يُلْحَدْ، فَجَلَسَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَجَلَسْنَا حَوْلَهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُءُوسِنَا الطَّيْرُ وَفِي يَدِهِ عُودٌ يَنْكُتُ بِهِ فِي الْأَرْضِ، فَرَفَعَ رَأْسَهُ فَقَالَ: اسْتَعِيذُوا بِاللهِ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، ثُمَّ قَالَ: إِنَّ الْمُؤْمِنَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَتَوَلَّى عَنْهُ أَصْحَابُهُ وَهُوَ يَسْمَعُ خَفْقَ نِعَالِهِمْ يَأْتِيهِ مَلَكَانِ فَيُجْلِسَانِهِ فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ فَيَقُولُ: رَبِّيَ اللهُ، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَا دِينُكَ؟ فَيَقُولُ: دِينِيَ الْإِسْلَامُ، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي بُعِثَ فِيكُمْ؟ فَيَقُولُ: هُوَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَيَقُولَانِ: وَمَا يُدْرِيكَ؟ فَيَقُولُ: قَرَأْتُ كِتَابَ اللهِ فَآمَنْتُ بِهِ وَصَدَّقْتُ، فَذَلِكَ قَوْلُ اللهِ تَعَالَى يُثَبِّتُ اللّهُ الَّذِينَ آمَنُواْ بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الآخِرَةِ، فَيُنَادِي مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: أَنْ قَدْ صَدَقَ عَبْدِي فَأَفْرِشُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَأَلْبِسُوهُ مِنَ الْجَنَّةِ، وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى الْجَنَّةِ، قَالَ: فَيَأْتِيهِ مِنْ رَوْحِهَا وَطِيبِهَا، وَيُفْتَحُ لَهُ فِيهِ مَدَّ بَصَرِهِ، وَإِنَّ الْكَافِرَ أَوِ الْمُنَافِقَ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَعَادَتْ رُوحُهُ فِي جَسَدِهِ يَأْتِيهِ مَلَكَانِ فَيُجْلِسَانِهِ فَيَقُولَانِ لَهُ: مَنْ رَبُّكَ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَا دِينُكَ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، فَيَقُولَانِ: مَا هَذَا الرَّجُلُ الَّذِي بُعِثَ فِيكُمْ؟ فَيَقُولُ: هَاهْ هَاهْ لَا أَدْرِي، قَالَ: فَيُنَادِي مُنَادٍ مِنَ السَّمَاءِ: أَنْ كَذَبَ فَأَفْرِشُوهُ مِنَ النَّارِ، وَأَلْبِسُوهُ مِنَ النَّارِ، وَافْتَحُوا لَهُ بَابًا إِلَى النَّارِ، قَالَ: فَيَأْتِيهِ مِنْ حَرِّهَا وَسَمُومِهَا وَيُضَيَّقُ عَلَيْهِ قَبْرُهُ حَتَّى تَخْتَلِفَ فِيهِ أَضْلَاعُهُ، ثُمَّ يُقَيَّضُ لَهُ أَعْمَى أَبْكَمُ مَعَهُ مِرْزَبَّةٌ مِنْ حَدِيدٍ، لَوْ ضُرِبَ بِهَا جَبَلٌ لَصَارَ تُرَابًا، فَيَضْرِبُهُ بِهَا ضَرْبَةً يَسْمَعُهَا مَا بَيْنَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ إِلَّا الثَّقَلَيْنِ فَيَصِيرُ تُرَابًا، ثُمَّ تُعَادُ فِيهِ الرُّوحُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ансорийлардан бирининг жанозасига чиқдик. Қабрга етиб бордик. Ҳали лаҳад қазиб бўлинмаган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. Биз худди бошимизга қуш келиб кўнадиган даражада жим ўтирар эдик. У зот қўлларидаги чўп билан ерга чизар эдилар. Сўнгра у зот бошларини кўтариб, уч ёки икки марта «Қабр азобидан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўранг», дедилар. Сўнгра ўз сўзларида давом этиб:
«Қачон мўмин қабрга қўйилиб, асҳоблари унинг олдидан қайтиб кетсалар, у уларнинг кавушлари овозини эшитиб турган бир пайтда икки фаришта келиб, уни ўтирғизадилар ва унга:
«Роббинг ким?!» дейишади.
«Роббим Аллоҳ!» дейди.
«Дининг нима?!» дейишади.
«Диним Ислом!» дейди.
«Ичингизга юборилган бу киши ким?» дейишади.
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир», дейди.
«Сенга уни нима билдирди?» дейишади.
«Аллоҳнинг Китобини ўқидим. Унга иймон келтириб, тасдиқ қилдим», дейди.
Бунинг тасдиғи Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, ‎охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур‎» деган қавлидир. Сўнгра осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
«Батаҳқиқ, бандам тўғри айтди. Унга жаннатдан жой солиб беринглар. Унга жаннатдан либос беринглар. Унга жаннат сари эшик очиб қўйинглар», дейди.
Бас, унга унинг ҳиди ва хушбўйлиги келади ва унинг учун ундан кўзи етган жойгача очилади.
Қачон кофир ёки мунофиқ қабрига қўйилса ва унинг руҳи жасадига қайтса, унинг олдига икки фаришта келиб, ўтирғизадилар ҳамда унга:
«Роббинг ким?!» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
«Дининг нима?!» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
«Ичингизга юборилган бу киши ким?» дейишади.
«Э воҳ, билмайман», дейди.
Шунда осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб:
«Батаҳқиқ, бу ёлғон гапирди. Унга дўзахдан жой солиб беринглар. Унга дўзахдан либос беринглар. Унга дўзах сари эшик очиб қўйинглар», дейди.
Бас, унга унинг иссиғи ва гармсели келиб туради. Унга қабри тор қилинади. Ҳатто қовурғалари бир-бирига киришиб кетади. Сўнгра унга бир кўр ва кар қўриқчи берилади. Унинг темир гурзиси бўлади. Агар у билан тоғни урса, тупроққа айланади. Бас, у ўша билан уни бир уради ва бу зарбани машриқ ва мағриб орасидаги инсу жиндан бошқа барча эшитади. У тупроққа айланади. Сўнгра унга руҳи қайтарилади».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Банда вафот этганидан кейин бўладиган ҳолатлар, қабрга қўйилгандан кейинги ишлар ҳақида ва мўминнинг ўша вақтдаги хушбахтлиги-ю, кофир ва мунофиқнинг бадбахтлиги ҳамда қабр азоби тўғрисидаги бир қанча ҳадиси шарифлар «Намоз китоби»нинг «Жаноза» бобида батафсил ўрганилган.
Албатта, бу борадаги барча ҳадислар, шу жумладан, ушбу биз ўрганаётган ҳадиси шариф ҳам ҳар бир кишининг қалбини ларзага солувчи манзара ва сўзларга бойдир. Ҳар бир банда бунга ўхшаш ҳолатларни доимо ёдга олиб турмоғи лозим. Кишининг тақвоси ошишида, Аллоҳ таолога яқин бўлишида бу ишнинг ўрни катта бўлади.
Шунинг учун ҳам тасаввуф тариқатларида, хусусан, Нақшбандия тариқатида «Робитатул мавт» номли нарса бор. Унга кўра, солик зикрни бошлашдан олдин ўлимни ва унга боғлиқ нарсаларни кўз олдига келтириб, руҳан ўша ҳолатга боғланади. Бу эса унга зикрни яна ҳам ихлос ила амалга оширишда ёрдам беради. Ҳар бир мўмин банда бу нарсадан воқиф бўлиб, унга амал қилиб турса, катта фойда топади.  (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat