Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Укасининг ўрнига тестга кириш

13:16 / 05.08.2023 | Abu Abdulloh | 314

Ассалому алайкум! Кореяда ишлашга келиш учун бир қанча имтихон жараёнлари бор. Энг аввалида компьютерда корейс тили тести топширилади ва бундан ўтганларга асосий имтихонга киришга билет берилади (жетон дейиларди). Бир неча йиллар олдин бундай тизим йўк эди у пайтта ҳаммага асосий корейс тили имтихонига тўғридан-тўғри киришга руҳсат этилар эди, яқиндан бери, мутасаддилар кореяга ишга кетувчи талабгорлар кўплигидан қўшимча даромад мақсадидами ва\ёки биринчи саралашдан ўтганлар, камрок сонли кишиларгина асосий корейс тили имтихонига кирсин, тартиблирок ва бошқа деган мақсаддами шу икки босқичли корейс тили имтихонини йўлга қўйишган эди. Агар шу 1-босқичдаги имтиҳонга, ака тил билади, ука эса имтихонга кирса бу гал ўтолмаслиги мумкин деб, шу пайт бошқа бировнинг "маслаҳат"и билан ака ука ўрнига имтихонга кирса ва кузатувчилар паспортдаги расмга қарам фаҳмлолмаган бўлсалар, ва ака укаси учун имтихонни ечса лекин кейинги босқичдаги имтихонларга ука мустақил тайёргарлик кўриб барча имтихонларни ўзи ечиб чиқиб кореяга ишга келишга муваффақ булган бўлса. Энди уканинг ишлаб топгани қандай булади? Даромадидан садақалар қилса, муҳтожларга ёрдам беришни ният қилиб даромадининг бир қисмини сарфласа топгани ҳалол бўладими? Шунга ўҳшаш ҳолатлар кўп деб ўйлайман. Савол-жавобларни кузатиб анча хатоларимизни англаб, келгусида бундай хатоларни такрорламасликка интилаяпмиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз алдов ва кўзбўямачиликни ҳаром қилган. Бу иш мусулмонларга ишонч билдирган ғайридинларга нисбатан қилинса гуноҳи янада катталашади. Чунки бу иши билан мусулмонларни ёмонотлиқ қилаётган бўлади. Сизлар асло бу ишга қўл урманглар. Бордию шу иш содир бўлган бўлса дарҳол имтиҳондан ўта оладиган савияда талаб қилинган билим ва малакаларни эгалласин. Ёлғони учун тавба қилсин ва истиғфорни кўпайтирсин. Аллоҳ таоло ҳаром қилган йўл билан ишга жойлашиб, барака топа олармидик ахир. Бунчалар иймонимиз суст бўлмаса. Топадиган пулини ҳаром деб бўлмайди, аммо гуноҳга ботган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat