Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотин алоқасиз яшаш

05:57 / 18.09.2021 | Kamoljon | 2284

Ассалому алайкум! Мени бир танишимни оила қурганига 30 йил бўлган. Бу орада эри билан хар хил бемуросаликлар бўлган чунки эри ичади уради 3 марта талоқ қилиб 3 марта сўратган. Орада 5 та фарзанди бор. Аёл бизга йўл йўқ деса хам мен йўлини топдим деб сўратган. Хар сафар аёл эрини ёнига қайтса озгина яхши гапириб яна хўрлаган. Аёл намозхон бўлгани учун болалари хам онани тарбиясини олган. Хозир эри билан бир уйда яшайди, лекин эр хотин алоқаси йўқ. Аёл кўнгли ғаш мен гунох иш қилмаябманми деб. Ибодатларим қабул бўляптимикин деб. Ўзини эрига қайтгиси йўқ, чунки зада бўлган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар орасига биринчи уч талоқ тушганида бир-бирларига ҳаром бўлиб бўлган. Ундан кейингиз барча ишлар зино бўлган. Алоҳида яшашлари керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat