! Минг бор узр вақтингизни олиб, жирканч ва ифлос шахслар ҳисобланмиш хезалаклар тўғрисида сўраб овора қиляпман. Узр Ҳазрат, авф этинг саволим чўзилиб кетадиганга ўхшайди. Бироқ сиздан илтимос қиламан, саволимни охиригача ўқиб, ўз жавобингиздан воқиф қилишингизга умидворман. Бошим қотиб қолди, асабийлашаябману, лекин юрагимнинг бир чети унга ачинаётгандек..... Ўн йилдан ошди, бир инсон билан дўстлашдик, ака-сингил киришганмиз. Ҳақиқатдан ҳам ака-сингилдек эдик. Муносабатларимиз ҳеч качон на ман тарафдан, на у тарафидан муносабатлар чегарадан чиқмаган, бу ҳақда гапиришнинг ўзи гўёки бемаънилик. Шу даражада яқин эдикки, мени онам, кўп оила аъзоларим, турмуш ўртоғим ҳатто уларни танишади. Яхши билишади. Дўстимнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари мени ҳам яхши танишади. Борди-келди, мехмондорчилик ҳаммаси бор эди. 3 йил бўлди, арзимаган гап туфайли гаплашмай қўйдим. Бироқ якинда, унинг ўзи менга телефон қилди, икки оғиз ҳол-аҳвол сўрагач “Сенга бир гапим бор, жуда муҳим гап, ишонганим сен, мен "гей"ман, человек с нетрадиционной ориентацией, яъни адашмасам (ўзбек тилида бунақа эркаклар ҳезалак дейилади) эканлиги ҳақида айтди. Хайратдан ёқа ушладим..... Ўзим гоҳ намоз ўқиб, гоҳ ўқимайдиган, илмим деярли йўқ, иймони жуда суст одамман Ҳазрат, Худо ўзи мени кечирсин. Буни манманлик қилиб айтмаяпман, аксинча уялганимдан очиғини, тўғрисинини айтмоқчиман. Инсон зотини дини, ирқи, мансабига, мол-давлатига, ташқи кўринишига қараб ҳеч қачон ажратмайман. Лекин, астағфируллоҳ аёл ва аёл, эркак ва эркак орасида бўладиган "Ўта яқин муносабат"дагиларни ёқламайман, уларни инсон ўрнида кўрмайман. Улардан нафратланиб, жирканаман. Ҳозир бошим қотди, бу дўстимни шунақа эканлиги ҳақида ўйларканман, ич-ичимдан нафратланиб кетяпман, бир дастурхонда ўтиришга, ҳатто кўчада кўрсам қайрилиб кетиш даражасида жирканиш ҳисси билан қараяпман. Ёзябману, асабийлашиб кетяпман.... Бироқ ичимда нимадир “унга нисбатан раҳминг келсин” деб айтаётгандек, ачиниб ҳам кетяпман. Бу гапни ўша "дўстим" телефонда айтди, бандман кейинроқ гаплашармиз деб, телефон гўшагини қўйдим. Ўзимни қўярга жой топа олмаяпман. Наҳотки шу инсон, шундай бўлсая ???? Оиласи, фарзандлари бор, ўз касбини профессионали, ҳурмат-иззати жойида, қариндош-уруғлар билан алоқалари ҳам мустаҳкам. Нима сабаб бундай бўлган экан, қандай яшаяпти у? У билан бир томондан гаплашиб кўрмоқчиман, бир томондан алоқани буткул узмоқчиман. Аросатда қолдим. У ростини айтди, бунақа ҳазил қиладиган одаммас у Илтимос сиздан, менга маслахат беринг.... САВОЛ: 1. Бундай ҳезалак инсонлар инсон тоифасига кирадими? Улар ҳақида Ислом динида нима дейилган? 2. Бундай инсонлар билан мулоқотда бўлиш, битта дастурхон атрофида ўтириш гуноҳмасми?
3. Бу каби инсонлар билан дўст бўлиш мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аёл киши номаҳрам эркак билан дўст бўлиши мутлақо мумкин эмас.
- Сиз ҳезалак деб атаган эркак ўша иши билан қўлга тушса, қатл ҳукмигача тортилади.
- Бундайлардан жирканиш ва улар билан дўстлашмаслик керак.