Ассалому алайкум! Ота фарзандларга бир хил адолат ва муомала қилиниши кераклиги хақида динимизда кўп уқтирилган. Лекин бу вояга етгандан кейин ихтиёрий бўладими? Мисол учун ота бир фарзандини олийгохига пул ажратади, иккинчисига келганда ажратмайди. Мен кўп ўйладим бу холатни, ота бундай вазиятда ўз молини хохлаганча тасарруф қилишга эга, бундан ташқари вояга етгандан кейин молиявий мажбурият қолмайди, демак бирига пул ажратиб иккинчисига (пул бўлса хам) ажратмаслик бу отани шахсий холати бўлиб хаққи бўлади деб билдим. Лекин мен тўғри фикр қиляпманми буни билмайман. Илтимос шу холатни шаръий тушунтириб беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бола балоғатга етгач нафақа ва бошқа ҳаражатлар ўзининг зиммасига бўлади. Валлоҳу аълам!