Ассалому алайкум! Эрим менга 3 талоқсан деди. Домлага никох ўқитмоқчи эдик, домла 3 талоқ деган бўсла ўқимайман деб бизни чиқариб юборди. Кейин эрим бошқа домлага обордила, улар менга “3 талоқ эмас “қўйдим деб айтдилар дегин” дедилар. Шу гапимдан кейин домла бизни никохлаб қўйди. Бизни бу никохимиз ўтадими ёки ёлғон гапирганимга ўтмидими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳларингиз ўтмайди. Ҳалол ҳаром Аллоҳнинг наздида тўғри бўлиши керак. Сизларни бу ёлғонингизга Аллоҳ гувоҳ бўлиб турибдику. Валлоҳу аълам!