Ассалому алайкум! Мен Аллоҳни мархамати билан беш махал номоз ўқишни бошладим. 2 ой ўтди ундан аввал бир махал тонги номозни ўқирдим, беш махалга утишим билан ишларим хаётим ғаройиб ўтди. Лекин четга чиққанимдан сўнг ўзимни ўзим еб қўйябман. Ичим ёниб ғулғулага тўлиб кетди. Ўзимга ишонч йўқолди. Бошимда дин хақида минг хил ўй. Шайтон йўлдан урадими билмайман ўзимни зўрға бошқараяпман, гохида ўзимни ўлдириш фикри келади. Яқинда жинни бўлиб қоламан. Гохида ишонмай қоламан хеч ким билан алоқа қилмайман. Умуман хеч ким билан гаплашгим келмаяпти. Ишлай десам ишим юришмаяпти. Даже энг оддий ишга хам жойлашолмаяпман. Билмадим ўзимга нима бўлганини билолмаяпман. Гохида ичкилликка берилгим келади. Фақат ёмон ўйлар. Йўлимда юраман, қаерга кетаётганимни англаб етолмайман. Илтимос йўл кўрсатинглар.
- Ва алайкум ассалом! Солиҳ инсонларни топинг ва улар билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло баъзи бир бандаларини “Бу иймонида содиқми ёки йўқми”лигини ўзига кўрсатиш учун синайди. Иши юришмаса тездан намозни тарк қилиш мўминнинг иши эмас. Валлоҳу аълам!