Ассалому алайкум! Шу кунларда мени жуда бир холат мени қиянаябди. Кўз зиноси дан ҳеч қутула олмаябман. Аммо 5 маҳал намоз ўқийман, ўқимишли оила фарзандиман. Нафс келиб қолганида ўзимни тўхтата олмай кўз зиноси, қиламан беҳаё нарсалар кориб жунуб бўлиб қолябман. Дўстларимни зинодан қайтариб ўзим шу ишни қилиб қўйябман. Бу ҳолат тўғриси ўзимни жонимга тегиб кетди. Баъзида эса ғуслга эринаман, лекин ухлай олмайман уйқумда, жунуб ҳолимда ўлиб қолсамчи деган ўй тинч қўймайди. Илтимос менга бу балодан қочиб қутулиш, дўзахга тушмаслигим учун менга йўл кўрсатинг.
– Ва алайкум ассалом! Уйланишнинг чорасини қилинг. Агар имкониятингиз бўлмаса рўза тутинг.
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
Бешовлари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!