Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин узтозлар. Саволим шуки: Яқинда бир яқин қариндошимиз мусулмончиликдан чиқиб яҳудий динига ўтганини билдик. Биз у инсон билан ҳол-аҳвол сўраб мулоқот қилишимиз мумкинми? Ёки гаплашиш тугул у инсоннинг юзига ҳам қараб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Динимизда ундай кишиларни муртад дейилади. Динга қайтариш учунгина ундайлар билан мулоқат қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!