Ассалому алайкум! Мен алҳамдуллилаҳ ибодатдаман, уйланганман, 1 та фарзандим бор, рамазон ойидан бошлаб ибодатдаман, ибодатга кирмасдан олдин, яъни аввал жуда кўп гунохлар қилганман. Куфр сўзларни кўп айтганман, гохида билмай, гохида билиб, гохида оғзимдан чиқиб кетиб. Хуллас куфр сўзларни гохида сўзда, гохида амалий равишда, гунохлигини билардим хаттоки диндан чиқиб кетиш мумкин эканлигини билар эдим, лекин беэтибор бўлганман, Роббим кечирсин, лекин шу сабаб никох бузулишини билмас эдим. Гохида хозир хам оғзимдан билмаган холимда куфр сўзлар чиқиб кетади ва дарров тавба қилябман, жуда афсусдаман ва тилимни тийиб юришга харакат қилябман. Айтингчи мен диндан чиқиб муртад бўлганманми ва никохим бузилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз сизни муртадга ҳукм қилолмаймиз. Никоҳингизни янгилаб олишингиз қийин иш эмас. Ўз аёлингизни никоҳлашингиз учун идда шарт эмас. Валлоҳу аълам!