Ассалому алайкум! 2 йилдан бери чет давлатдан телефон олиб келса рўйхатдан ўтказиб ишлатиш керак. Баъзилар 2-3та телефон олиб келишади. Лекин битта паспортга фақат битта телефон рўйхатдан ўтказилади. Мен бир танишимга рўйхатдан ўтмаган телефонини дадамни паспортлари орқали рўйхатдан ўтказиб бердим. Шу ишимиз ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир паспорт эгасини битта телефон ўтказишга ҳаққи бор. Ўзини ҳаққини бошқа бериши ихтиёрий, аммо паспорт эгасига билдирмасдан ҳаққига тажовуз қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!