Ҳазрат бизларга бераётган ёрдамлариз учун Аллоҳнинг ўзи сизни мукофатласин. Чамаси 1 ой олдин аёлнинг эридан талоқ сўраши тўғрисида савол берган эдим ва қуйидаги жавобни олган эдим. Маҳри берилмаган бўлса, аёл эрга “менга яқинлашма” дейиш ҳақига эга. Никоҳ қилган одамга айтиб, гувоҳлар олдида никоҳни буздирсин. Шунда идда ўтиргандан кейин ихтиёри ўзида бўлади. Шундан сўнг, никоҳ ўқиган домлани топдик. Куёв болани чақирдик ва куёвга бир иккита савол берди, у алдаганини тасдиқлади. Шундан сўнг домла “Бугундан бошлаб никоҳингиз бузулди” деди. У бола “Домла нима десалар шу” деди. Шу никоҳ тўғри бузулдими? Идда ўтирганидан сўнг бошқа турмуш қилса бўладими?