Ассаламу алайкум! Витр намозини адашиб 3-ракътдаги такбир ва қунут дуосини 2-ракъатда ўқиб қўйса, 3-ракъатда такрорлайдими ёки “Фотиҳа” билан зам сура қилиб кифояланиб охирида сажда саҳв қиладими? Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! “Дуррул мухтор” китобида қайта ўқимайди, деган. Лекин Ҳалабий роҳимаҳуллоҳ “такрор ўқийди” деганлар. “Хулосатул фатаво” ва “Баҳрур роиқ”да ҳам шу қавлни қувватли қавл дейилган. Валлоҳу аълам.